Линклар

Японияда АҚШ ҳарбий базасига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди


Окинавада ўтган намойиш.

Окинавада ўтган намойиш.

Япониянинг Окинава шаҳрида ўн минглаб одамлар якшанба куни оролда АҚШ ҳарбий базаси ҳозирлигига қарши намойишга чиқди.

Намойиш бошланишидан олдин йиғилганлар АҚШ ҳарбий базасида хизмат қилувчи ҳарбий томонидан зўрланган ва ўлдирилган 20 ёшли япон қизини хотирладилар. Америка ҳарбийси апрель ойида мазкур жиноятни содир этганини тан олган ва ҳибсда сақланмоқда.

Намойишчилар Япония ва АҚШ ўртасида имзоланган хавфсизлик шартномаси қайта кўриб чиқилишини талаб қилди. Бу шартномага асосан АҚШнинг асосий ҳарбий объектлари Окинавага жойлаштирилган. Норозиларнинг кўпчилиги Америка ҳарбийлари Окинавадан чиқиб кетишини талаб қилди.

Айни пайтда Окинавада АҚШнинг 26 минг ҳарбийси мавжуд. Иккинчи жаҳон уриши якунланганидан сўнг Окинава 27 йил давомида АҚШ маъмурияти томонидан идора қилинган.

XS
SM
MD
LG