Линклар

logo-print

Россиянинг Карелия Республикасидаги Сямозеро кўлида юз берган тўфонда 15 бола ҳалок бўлган. Россиянинг болалар ҳуқуқи бўйича мухтор вакили Павел Астахов 19 июнь куни мана шундай маълумот берди.

Аввалроқ Карелия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кўлда камида 10 бола чўкиб кетгани ҳақида хабар тарқатган эди. Чўкиб кетган болалар 12-15 ёшларда бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида катта ёшдаги одамлар йўқ.

Тергов органлари болаларнинг кўлда чўкиб ўлишига сабабчи бўлганликда гумонланаётган 4 одамни қўлга олди. Улардан икки нафари болаларни кўлда сайр қилдираётгани инструкторлар бўлган.

18 июнь куни 49 кишидан иборат гуруҳ Сямозеро кўлига сайрга чиққан. Кўлда юз берган тўфон оқибатида икки қайиқ ағдарилиб кетиб, болалар ҳалок бўлган эди.

Москва мэри Сергей Собянин дастлабки маълумотларга қараганда кўлда москвалик болалар ҳалок бўлганини маълум қилди. Москвада шу муносабат билан мотам эълон қилингани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG