Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:06

23 июнда ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши бошқаруви мажлиси ўтказилади


Uzbekistan - capital city Tashkent ahead of Nouruz holiday
Uzbekistan - capital city Tashkent ahead of Nouruz holiday

Пайшанба куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши бошқарувининг мажлиси бўлиб ўтади.

Мажлисда ШҲТ Ишбилармонлар кенгашининг миллий қисмлари раислари бошчилигидаги Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ишбилармонлар делегациялари вакиллари иштирок этади.

Тадбирда ишбилармонлар фаолиятини ривожлантириш истиқболлари, жумладан, ҳамкорликни кенгайтириш йўналишлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Жорий ҳафта ШҲТ саммити боис мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланди. Пойтахт вилоятдан келганлардан тозаланиб, шаҳарга кириш-чиқишда блок постлар кўпайтирилди.

ШҲТ саммити боис Ўзбекистонда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни Озодликнинг Live Blogи орқали кузатинг.

XS
SM
MD
LG