Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:06

Тошкентда 4G алоқаси ишга туширилди


20 июнь куни Тошкент шаҳрида UMS 4G LTE мобил Интернетни ишга туширди.

Ушбу тадбир пойтахтдаги Интернет тезлиги билан боғлиқ муаммони ШҲТ саммити олдидан ҳал қилиш уринишлари ўлароқ изоҳланмоқда.

Тошкентда 3G ёки 2G тармоқларидаги тезлик муаммоси абонентлар шикоятларига сабаб бўлиб келиб келаётган эди.

Эндиликда 4G LTE орқали мобил Интернет тезлиги тўрт баробарга ошиши мумкинлиги айтилаяпти.

Ўтган йили Жанубий Корея бозорида LTE технологиялари бўйича етакчи саналган LT Corporation Ўзбекистонда 4G алоқаси бўйича лойиҳа учун 10 миллион доллар сармоя ажратгани хабар қилинган эди.

Юқори тезликда ишловчи 4G алоқасининг ўрнатилиши ўзбекистонлик Интернет фойдаланувчиларига катта ҳажмдаги материал билан тезроқ ишлаш имконини беради.

XS
SM
MD
LG