Линклар

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки сотувчиларига харидор ёшини сўраш мажбурияти қўйилди. Эндиликда сотувчига 20 ёшдан кичик кўринган харидорлардан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишни талаб қилиш мажбурияти юклатилди.

Бу тартиб 10 июндаги ҳукумат қарори бўйича чакана савдо қоидаларига киритилган ўзгартишларда назарда тутилган.

Агар ёшини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинмаган тақдирда сотувчи спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бош тортиши шарт.

Бундан ташқари, қоидаларга биноан эндиликда болалар ўйинчоқлари, конфет ва бошқа болалар товарлари кўринишидаги алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланди.

XS
SM
MD
LG