Линклар

Эрон шиа олимини фуқароликдан маҳрум этган Баҳрайнга пўписа қилди


Баҳрайндаги намойишда Оятуллоҳ Исо Қосим суратини кўтарган норозилар.

Баҳрайндаги намойишда Оятуллоҳ Исо Қосим суратини кўтарган норозилар.

Эрон олий ҳарбий қўмондонларидан бири Баҳрайнда машҳур шиа пешвоси фуқароликдан маҳрум қилинганидан кейин у ерда қуролли кураш бошланиши мумкинлигини айтиб, пўписа қилди.

Баҳрайн ички ишлар вазирлиги баёнотида Оятуллоҳ Исо Қосим ўз мавқеидан “чет давлат манфаатига хизмат қилиш” ҳамда “зўравонлик ва адоват қўзғатиш” учун фойдаланганликда айблангани айтилган.

Исо Қосимни фуқароликдан маҳрум этиш қарори эълон қилинганидан кейин унинг Дироз қишлоғидаги уйи олдида минглаб одам тўпланган. Оятуллоҳ Исо Қосим Баҳрайнда кўпроқ фуқаровий ва сиёсий эркинликлар талаб қилган шиа озчилигининг норозилик акцияларини қўллаганди.

Эрон инқилоб посбонлари корпуси қўмондони Қосим Сулаймоний Баҳрайнни “ёмон оқибат” кутиб турганидан огоҳлантирган. У жавоб чоралари “қуролли қаршилик” ва ҳукмрон сулоланинг “ағдарилиши” кабиларни ўз ичига олишини таъкидлаган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Баҳрайнни “ҳукумат ва халқни боғлаб турувчи барча кўприкларни ёқиб юбормаслик”ка ҳамда “жорий бўҳроннинг мамлакат миқёсидаги жиддий муҳокамаси”ни уюштиришга чақирган.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирби Вашингтон Баҳрайн расмийларининг қароридан ташвишга тушгани, чунки Қўшма Штатлар бу ҳаракатлар фойдасига бирор ҳаққоний маълумотдан хабардор эмаслигини билдирди. Баҳрайнда АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг бешинчи флоти жойлашган.

XS
SM
MD
LG