Линклар

Россия расмийлари Карелиядаги кўлда юз берган тўфонда камида 14 бола чўкиб кетганидан кейин у ердаги лагерни ёпиқ қўйганлар ва “ишга совуққонлик билан ёндошгани учун” 5 кишини қўлга олганлар.

47 бола ва тўрт назоратчи орасида бўлган 12-15 ёшлардаги бу болалар 18 июнь куни об-ҳаво ёмон бўлиши ҳақидаги огоҳлантирувга қарамай, Сямозеро кўлида қайиқда сайр чиққанлар. Сайр чоғида икки қайиқ ағдарилиб кетган.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков президент Владимир Путин Россия Тергов қўмитасига “айбдорларни топиш”ни топширганини билдирди.

XS
SM
MD
LG