Линклар

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари душанба куни Люксембургдa ўтказилган учрашувда Россияга қарши санкциялар муаммосини муҳокама қилдилар ва бу борада қарама-қарши мулоҳазаларни ўртага ташладилар.

Британия Москванинг Украинадаги зиддиятда ролини эътиборга олган ҳолда Россияга қарши санкцияларнинг сўзсиз жорий этилишини талаб қилаяпти. Франция ҳам санкцияларни бекор қилиш масаласи Россия Донбассдаги айирмачиларни дастаклашни тўхтатганидан кейингина ҳал бўлиши мумкинлигини тасдиқлади. Айни пайтда Париж Европа лидерларининг Кремль билан яқинлашиш йўлларини излаш ҳаракатларига ижобий қарамоқда.

Reuters агентлигининг қайд этишича, Италия, Болгария ва Греция каби мамлакатлар Россияга нисбатан санкциялар юмшатилиши тарафдори.

Сешанба куни Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар вакиллари Брюсселда Россияга қарши санкцияларни жорий йил охиригача узайтириш қарорини маъқуллаши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG