Линклар

Сурияда жиҳодчи ўзбек қўмондонлардан бири бомбали ҳужумга учради


Суриядаги Жабҳат ан-Нусра жангарилари.

Суриядаги Жабҳат ан-Нусра жангарилари.

Сурия шимолий-ғарбидаги Идлиб вилоятида 18 июнь куни ичида ўзбек жиҳодчи етакчиларидан бири Абу Бакр ал-Ўзбекий бўлган автомобиль портлатилган.

Al-Masdar News нашри “Жабҳат ан-Нусра” қароргоҳи олдида содир бўлган портлашда ал-Ўзбекий ўлдирилганини ёзса, Alalam нашри унинг оғир ярадор бўлганини хабар қилган.

Хабарларда эски жиҳодчилардан бўлган Абу Бакр ал-Ўзбекий Сурия мухолифати, хусусан, Жайш ул-Фатҳ гуруҳи билан елкама-елка жанг қилгани ҳамда ўтган йил апрелидаги Идлиб ҳужумларида иштирок этгани қайд этилади.

Айтилишича, ал-Ўзбекий бу вилоятда сўнгги бир неча кун ичида ўлдирилган жиҳодчи қўмондонларнинг олтинчисидир.

Шанба кунги портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким зиммасига олгани йўқ.

XS
SM
MD
LG