Линклар

Трампни отмоқчи бўлган британиялик ўспирин қўлга олинди


Майкл Стивен Сэндфорд

Майкл Стивен Сэндфорд

20 июнда АҚШ президентлигига республикачилар номзоди Доналд Трампни отиб ташламоқчи бўлган Британия фуқароси Майкл Стивен Сэндфорд ҳибсга олинди.

Лас-Вегасда қўлга олинган 19 ёшли йигит Сэндфорд Трампни ўлдиришга уринганига шахсан ўзи иқрор бўлган.

Сэнфорд сайловолди кампанияси пайтида Трампни отмоқчи бўлиб, хавфсизлик хизмати ходимининг тўппончасини тортиб олишга ҳаракат қилган.

АҚШда ўтган ярим йилдан буён яшаб келган Сэнфорд полицияга Трампга суиқасд қилишни бир йил давомида режалаганига иқрор бўлган.

Айни пайтда Доналд Трамп, ўз сайлов олди кампаниясининг менежери Кори Левандовскийни ишдан бўшатди.

Левандовски Трампга АҚШ бўйлаб илк сайлов олди курашларида ғалаба қозонишига ёрдам берганди.

Кори Левандовскининг ишдан бўшатилиши сайловолди стратегияси масаласида Левандовски ва Трампнинг янги маслаҳатчилари ўртасида келишовчиликлар кучайган бир пайтга тўғри келмоқда.

Федеральные маълумотларга кўра, 8 ноябрдаги сайлов учун тарғибот кампаниясига июн бошига қадар Трамп 1.29 миллион доллар нақд пул тўплаган.

Демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон эса 42 миллион доллар тўплагани хабар қилинади.

XS
SM
MD
LG