Линклар

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълум қилишича, хавфсизлик ходимлари гўёки Суриядаги “Исломий давлат” экстремист гуруҳига қўшилмоқчи бўлган икки нафар хорижий фуқарони ҳибсга олди.

Хавфсизлик қўмитаси 24 ва 50 ёшли гумонланувчиларнинг шахси ёки фуқаролигини ошкор этмади.

Аммо қирғиз расмийларига кўра, икковлон Қирғизистонга қўшни мамлакат фуқароларидир.

Уларга Қирғизистонга ноқонуний кириш айблови қўйилган.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига кўра, Қирғизистон ҳудудига февраль ойида кирган мазкур икки шахс 10 июнда қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG