Линклар

ЕИ дипломатлари Россияга қарши санкцияларни яна узайтиришга қарор қилди


Европа Иттифоқи (ЕИ) элчилари Россияга қарши санкцияларни олти ойга узайтиришга келишиб олдилар.

ЕИни жазо чораларини қўллашга Россиянинг Украинага қарашли Қрим ярим оролини аннексия қилгани ва Украина шарқидаги бўлгинчиларни қўллаб-қувватлагани ундаган эди.

Дипломатлар 21 июнда Люксембургда олган қарор кучга кириши учун келгуси ҳафта Брюсселда бўлиб ўтажак ЕИ лидерлари саммитида тасдиқдан ўтиши зарур.

Германия канцлери Ангела Меркел июль ойи охирида ниҳоясига етиши керак бўлган мавжуд санкцияларни узайтиришни талаб қилганди.

Бироқ ЕИнинг баъзи аъзолари муроса йўлини танлаш зарурлигини айтади.

Хабарларга кўра, Ангела Меркел Словакия, Венгрия ва Италия каби мамлакатларни, ўз эътирозларини бир четга суриб қўйиб, санкцияларни январь ойи охиригача ушлаб туришга чақирган.

Россия молия ва энергия соҳаларини нишонга олган санкциялар илк бор 2014 йил июнь ва июль ойларида жорий этилганди ва ўшандан буён ҳар олти ойда узайтириб келинмоқда.

XS
SM
MD
LG