Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:10

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида куйдирги касалидан икки одам ўлди


Қозоғистон марказидаги Қарағанда шаҳрида куйдирги инфекцияси белгилари билан шифохонага ётқизилган икки шахс вафот этган.

Қарағанда вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси 21 июнь куни тарқатга хабарга кўра, 50 яшар эркак ва 33 яшар аёл шифохонада оламдан ўтган.

Хабарда илова қилинишича, яна бешта бемор, жумладан 10 яшар болакай, ўхшаш симптомлар билан 19 июндан буён касалхонада қолмоқда.

Беморларнинг барчаси Қарағанда яқинидаги Эркиндик қишлоғидандир.

Соғлиқни сақлаш расмийлари вазиятни ўрганиш учун Эркиндик қишлоғига юборилган.

XS
SM
MD
LG