Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:39

Порошенко: Донбассда ҳозир шаффоф сайлов ўтказиш имконсиз


Украина президенти Петро Порошенконинг айтишича, Россияга қарши ғарб қўллаётган санкцияларни Донбассдаги можаро тинч йўллар билан ҳал қилинсагина енгиллатиш мумкин.

Бу ҳақда Порошенко сешанба куни Парижда Франция президенти Франсуа Олланд билан мулоқоти ортидан матбуот йиғинида эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россияга қарши санкциялар тўғридан-тўғри “деоккупация” жараёнига боғлиқ.

Бунинг учун, Порошенконинг ишонишича, Россия Украина ҳудудидан қўшинларини олиб чиқиши, қурол-яроқ етказиб беришни тўхтатиши, ЕХҲТ махсус кузатув миссиясига назорат қилинмаётган ҳудудларга боришга изн бериши, гаровдагиларни озод этиши ва сиёсий жараённи бошлаши шарт.

Порошенко сайловлар ҳаққоний ва шаффоф бўлишига ишонч билдирди, аммо ҳозирги шароитда бу имконсиз.

XS
SM
MD
LG