Линклар

logo-print

Тожикистон бозорларидан Хитойда ишланган 9 мингдан зиёд қўғирчоқ йиғиб олинди


Тожикистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи агентлик – "Тожик Стандард" ўтган ҳафталар давомида мамлакатдаги бозор ва дўконлардан Хитойда тайёрланган минглаб ўйинчоқларни мусодара қилди.

"Тожик Стандард" агентлиги расмийларининг Озодликка 21 июнь куни маълум қилишича, Хитойда ишлаб чиқарилган тўққиз мингдан кўпроқўйинчоқлар ичида қўрғошин ва кадмий сингари заҳарли кимёвий моддалар чиққан.

Агентлик расмийлари кўплаб қўғирчоқлар Тожикистонга ноқонуний йўллар билан импорт қилинган бўлиши мумкин.

Шу ой бошида "Тожик Стандард" ходимлари зарарли ўйинчоқларни тожик бозорига киритишни тақиқлашни назарда тутувчи янги қонунни ишлаб чиққанлар.

Тожикистонга аксар ўйинчоқлар, мактаб жиҳозлари ва болалар кийим-кечаклари Хитойдан келтирилади.

XS
SM
MD
LG