Линклар

Жисмоний шахслар Ўзбекистонга психотроп моддалар олиб киришига рухсат берилди


Ўзбекистонда жисмоний шахсларга, жумладан, хориж фуқароларига ҳам шахсий истеъмол учун психотроп моддалар олиб киришга рухсат берилди.

"Регнум" ахборот агентлигининг 21 июнь куни хабар беришича, бу борада Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг қарори имзоланган.

Қарорда айтилишича, жисмоний шахслар шахсий истеъмол учун яшаш жойларидаги тиббий муассасалар томонидан тавсия қилинган беш номдан кўп бўлмаган писхотроп моддаларнинг ҳар бирини икки қутидан кўп бўлмаган миқдорда Ўзбекистонга олиб кира олади. Бу психотроп моддалар учун махсус ҳужжат талаб қилинмайди.

Аввалари тиббий муассасалар томонидан психотроп моддалар тавсия қилинган хориж фуқаролари Ўзбекистонга кириб келаётганида кўплаб муаммоларга дуч келар эди. Ёнидан писхотроп моддалар топилган хорижликлар узоқ муддат сўроқ қа тутилар, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилар эди.

Ўзбекистонда 285 номдаги психотроп моддалар тақиқланган.

XS
SM
MD
LG