Линклар

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон мустақиллигини қўллаб-қувватлашга ажратиладиган маблағни кўпайтирмоқчи


АҚШ Давлат котиби ўринбосарининг ёрдамчиси Дэниел Розенблюм.

АҚШ Давлат котиби ўринбосарининг ёрдамчиси Дэниел Розенблюм.

АҚШ Давлат департаменти Конгрессдан янги молия йилида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида мустақиллик ҳамда барқарорликни қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган маблағ миқдорини кўпайтиришни илтимос қилди.

Конгресснинг Яқин Шарқ, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича қўмитачасида чиқиш қилган Давлат котиби ўринбосарининг ёрдамчиси Дэниел Розенблюм бу мақсадлар учун бюджетни 164,1 миллион долларга кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.

Розенблюмга кўра, “минтақада ягона парламент демократиясига эга бўлган” Қирғизистонга бюджетнинг асосий қисми, яъни 51 миллион 800 миллион доллари ажратилади. Бу 2015 йилдагига нисбатан 39 фоизга кўпдир.

Тожикистонга 41,6 миллион доллар, Ўзбекистонга 11,6 миллион доллар, Қозоғистонга 8,8 миллион доллар ажратилиши назарда тутилган.

Ўзбекистонга ажратиладиган маблағ миқдори ўтган йилга солиштирганда 9 фоизга кўпдир.

XS
SM
MD
LG