Линклар

Ангрен - Поп темир йўли июлда ишга туширилади


Қамчиқ давонидан ўтувчи туннелни қурган хитойлик ишчилар тақдимот маросимида.

Қамчиқ давонидан ўтувчи туннелни қурган хитойлик ишчилар тақдимот маросимида.

Ўзбекистонда Ангрен - Поп янги электрлаштирилган темир йўл линияси июль оийдан бошлаб ишга туширилади.

Бу ҳақда хабар берган Синхуа агентлигининг билдиришича, мазкур линия Хитой - Марказий Осиё - Европа темир йўл халқаро транзит коридорининг муҳим қисми ҳисобланади.

2013 йилда қурилиши бошланган Ангрен - Поп темир йўли Қамчиқ довонидан ўтиб, Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг қолган қисми билан боғлайди.

Қамичқ давонидан ўтадиган ва лойиҳавий қиймати 455 миллион доллар бўлган темир йўл туннели қурилишини Хитойнинг China Railway Tunnel Group ширкати амалга оширган. Шу йилнинг 30 май куни мазкур туннелдан синов тариқасида биринчи поезд состави ўтган эди.

Ангрен - Поп темир йўл линиясининг умумий лойиҳавий қиймати 1 миллиард 200 миллион долларга тенг. Харажатлар халқаро жамғармалар ва Ўзбекистон ҳисобидан молияланди.

XS
SM
MD
LG