Линклар

Кэмерон британияликларни Европа Иттифоқи учун овоз беришга чақирди


Британия бош вазири Дэвид Кэмерон.

Британия бош вазири Дэвид Кэмерон.

Британия бош вазири Дэвид Кэмерон сешанба куни телевидения орқали сўзлаган нутқида барча сайловчиларни Европа Иттифоқи учун овоз беришга чақирди.

Эртага бўладиган референдум арафасида Кэмерон Европа Иттифоқидан чиқиш Британия иқтисодига ва миллий хавфсизлигига таҳдид солишидан огоҳлантирди. Унга кўра, Британия Европа Иттифоқидан чиқса, аҳолининг иш билан бандлиги озаяди, нархлар кўтарилади, иттифоқчилар сони камаяди.

Британияда Европа Иттифоқидан чиқиш ёки қолиш юзасидан референдум бундан уч кун аввал ўтказилиши лозим эди. Бироқ 17 июнь куни евроинтеграция тарафдори бўлган парламент депутати 41 ёшли Жо Кокс ваҳшиёна ўлдирилиши муносабати билан референдумни ўтказиш куни ўзгартирилган эди.

XS
SM
MD
LG