Линклар

Эронда "террорчи"ликда гумонланиб 10 нафар сунний мусулмон қўлга олинди


Эрон разведка вазири Маҳмуд Алавий.

Эрон разведка вазири Маҳмуд Алавий.

Эрон ҳукумати мамлакатда қатор террор ҳаракатларини содир этишни режалаштирган 10 нафар суний мусулмон қўлга олинганини билдирди.

Разведка вазири Маҳмуд Алавийнинг айтишича, сешанба куни Теҳрон ҳамда учта вилоятда қўлга олинган шахслар мамлакатда 50дан ортиқ террор ҳаракатлари уюштирмоқчи бўлган. Маълумотда қўлга олинганлар орасида худкушликни режалаштирганлар ҳам борлиги айтилади.

Маҳмуд Алавийга кўра, қўлга олинганлардан 100 килограмм портловчи модда мусодара қилинган, бундан ташқари Эронга олиб кирилаётган 1 тонна портловчи модда ушлаб қолинган.

XS
SM
MD
LG