Линклар

logo-print

АҚШ қўмондони Фаллужа "Исломий давлат"дан 25 фоизга тозаланганини айтди


Жанглар бораётган Фаллужадан қочаётган одамлар.

Жанглар бораётган Фаллужадан қочаётган одамлар.

АҚШ қўшинларининг Бағдоддаги қўмондони полковник Кристофер Гарвер Ироқ ҳукумат кучлари "Исломий давлат" назоратида бўлган Фаллужа шаҳрининг учдан бир қисмини озод қилганини билдирди.

АҚШ ҳарбийсининг бу баёноти Ироқ ҳукуматининг Фаллужа шаҳри "Исломий давлат"дан тўла озод қилингани тўғрисидаги расмий билдирувига зид келади.

Гарвернинг 21 июнь куни маълум қилишича, Фаллужанинг жанггарилардан тозаланган қисми шаҳарнинг жанубий ҳудудлари ҳисобланади. АҚШ қўмондони Фаллужа марказини озод қилиш учун жанглар давом этаётганини ҳам таъкидлади.

Ироқ кучлари Фаллужа марказини озод қилиш учун17 июнь куни жанг бошлаган эди. Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Абодий ўшанда Фаллужанинг асосий қисми жанггарилардан тозалангани ва шаҳар яна бир неча соатдан сўнг "Исломий давлат"дан тўла озод қилинишини билдирган.

Бағдодан 50 километр ғарбда жойлашган Фаллужа шаҳри 2014 йилда "Исломий давлат" гуруҳи томонидан босиб олинган эди.

XS
SM
MD
LG