Линклар

ХОҚ Россия спортчиларини Олимпиададан четлатди


Халқаро олимпия қўмитаси президентди Томас Бах.

Халқаро олимпия қўмитаси президентди Томас Бах.

Халқаро олимпия қўмитаси Енгил атлетика халқаро федерациясининг Россия енгил атлетикачиларини Бразилияда ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинларидан четлатиш тўғрисидаги қарорини қўллаб қувватлади.

Халқаро олимпия қўмитаси спортнинг бошқа турлари бўйича ҳар бир халқаро федерация Россия ва Кения спортчиларини Олимпиадага киритиш ёки киритмаслик тўғрисида мустақил қарор қабул қилиши шартлигини билдирди. Россия ва Кения спортчилари допинг истеъмол қилишда айбланмоқда.

Халқаро олимпия қўмитаси президентди Томас Бах 21 июнь куни допинг истеъмол қилган россиялик ва кениялик спортчиларнинг “айбсизлик презумпцияси” жиддий шубҳа остида эканини айтди.

Енгил атлетика халқаро федерацияси 17 июнь куни Бутунроссия енгил атлетика федерациясини допинг жанжали ортидан дисквалификация қилиш тўғрисида қарор чиқарган эди. Бунга Жаҳон антидопинг агентлигининг Россия енгил атлетикачилари давлат ва спорт тузилмалари қўллаб-қувватловида допинг истеъмол қилгани тўғрисидаги ҳисоботи сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG