Линклар

"Газли – Нукус" магистрал газ қувури ва "Бухоро – Урал" қувурига сентябрда уланади


ЎзА ахборот агентлигининг хабар қилишича,2 йирик магистрал газ қувурини ўзаро бирлаштириш билан боғлиқ умумий қиймати 120 миллиард сўмлик лойиҳа “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси тасарруфидаги “Урганчтрансгаз” шўъба корхонаси, “Жанубгазқурилиш” акциядорлик жамияти, “Нефтгазмонтаж” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудидан ўтадиган мазкур газ қувурининг узунлиги 74 километрни ташкил этади. 1020 миллиметрли газ қувурининг 850 метрлик қисми Амударё ўзанининг 20 метр остидан ўтади.

Мутахассисларга кўра, газ магистраллари ўзаро боғланса, Хоразм вилоятидаги газ тармоқларида босим ортади. Қурилиши якунланган “Урганч – 2” газ тақсимлаш шохобчаси орқали йилнинг исталган пайтида газ босимини назорат қилиш имконияти яратилади.

"Газли – Нукус" магистрал газ қувурининг "Бухоро – Урал" қувурига уланиши – аҳолиси йиллар давомида сурункали газ тақчиллигини бошидан кечириб келаётган Ўзбекистондан Россияга етказиб бериладиган газ ҳажми ортишига олиб келадими-йўқми – бу ҳақда ЎзА хабарида ҳеч нарса дейилмаган.

XS
SM
MD
LG