Линклар

Бепушт эркакларга ёрдам кўрсатадиган янги клиника Тошкентда очилади


Generic -- Polio

Generic -- Polio

“Uzbekistan Today” нашрининг хабар қилишича, тез кунларда Тошкентда Urologic Complex очиладиган клиникада урологик касалликлар, шу жумладан, бепуштликдан азият чекаётган беморларга тиббий ёрдам кўрсатилади.

Айтилишича, клиникадаги жарроҳлик бўлими Италиянинг етакчи Padana Cleanroom компанияси томонидан лойиҳалаштирилган. Беморларнинг ётоқхоналари кўп функцияли каравотлар ва жавон-трансформерлар билан жиҳозланган. Ҳамшираларни чақирув тугмаси ҳам ўрнатилган.

Шунингдек, клиникада Precision RXi рақамли рентген-системаси, 110 Вт қувватга эга энг замонавий жарроҳлик лазери мавжуд. Бундай аппаратлардан ҳозирда дунёнинг бир неча етакчи клиникаларигина фойдаланади, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG