Линклар

ШҲТ саммити меҳмонлари Тошкентда қуриб битказилган Hyatt Regencyга жойлашди


Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида «премиум» синфидаги халқаро Hyatt тармоғи меҳмонхонаси - Hyatt Regency Тashkent қуриб битказилди.

Бу ҳақда хабар қилган kun.uzга кўра меҳмонхона 2013 йилда қурила бошлаган эди. Лойиҳа қиймати тахминан 205 миллион доллар бўлиб, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 42 миллион долларлик, Халқ банкининг 100 миллиард сўмлик кредитлари ва Тошкент маъмуриятининг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.

Hyatt Regency Тashkent меҳмонхонаси 300та хонадан иборат, улардан 15 фоизи «люкс» тоифасига киради. Меҳмонхона ҳудудида бассейн, 855 кв. м майдонга эга маросимлар ўтказиш зали, спа-ҳудуд ва фитнес марказ мавжуд.

Булардан ташқари, 5 та дипломатик хона, шунингдек, битта президентлик хонасига хизмат кўрсатилади. Хоналар майдони 35–190 квадрат метр орасида.

Шунингдек, меҳмонхонада бир қанча ресторан ва барлар: кеча-кундуз ишлайдиган «Хива» интернационал ошхонаси, томдаги Sette италиан пиццерияси, Chai Lounge ва очиқ айвондаги бар фаолият кўрсатади.

Қайд этилишича, Hyatt Regency Тashkent меҳмонхонаси ШҲТ саммитида қатнашиш учун келган илк меҳмонларини қабул қилди.

XS
SM
MD
LG