Линклар

logo-print

“ЛУКОЙЛ”нинг Ўзбекистонга ётқизаётган сармояси бир йилда 40 фоизга қисқарди


.

.

Россиянинг "ЛУКОЙЛ" нефть компанияси 2016 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистондаги қидирув ва ишлаб чиқариш учун 5,96 миллиард рубль (тақрибан $93,549 млн) сармоя ётқизди.

Компания маълумотларига таяниб, kun.uzнинг хабар қилишича,Ўзбекистондаги қидирув ва ишлаб чиқариш ишларига сарфланган капитал харажатлар ҳажми 2015 йилнинг январь-март ойларида 9,956 миллиард рубль (тақрибан $160 млн) дан жорий йилнинг биринчи чорагида 5,956 миллиард рублгача қисқарган (-40,18 фоиз).

Ҳозирги вақтда "ЛУКОЙЛ" Ўзбекистонда учта лойиҳани амалга ошириш устида ишламоқда. Бугунги кунга келиб компаниянинг Ўзбекистонда қазиб тўпланган гази 32 миллиард кубометрдан ортди.

Компания 2020 йилга қадар Ўзбекистонда бир йилда 17-18 миллиард кубометр газ қазиб олишни режалаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG