Линклар

Тошкент шаҳрида 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитини Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Беларусь, Эрон, Мўғулистон ва бошқа давлатлар оммавий ахборот воситаларидан 200га яқин вакил, Ўзбекистондан қарийб 200 нафар журналист қатнашади, деб хабар қилди ЎзА агентлиги.

Айтилишича, саммит доирасидаги тадбирларни ёритиш учун “Ўзэкспомарказ”да халқаро матбуот маркази ташкил этилган.

Саммитда давлат раҳбарлари ШҲТ доирасида кўп режали ва ўзаро самарали ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинажаги, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашинилиши айтилди.

Давлат раҳбарлари учрашувларининг асосий якуний ҳужжати сифатида ШҲТнинг ўн беш йиллик декларацияси қабул қилинади. Унда ташкилотнинг ўн беш йиллик фаолиятига баҳо берилиб, аъзо давлатларнинг ШҲТни ривожлантириш учун илгари сурган нуқтаи назарлари, шунингдек, жорий халқаро ва минтақавий вазиятларга нисбатан позициялари ўрин олади.

Давлат раҳбарлари 2016-2020 йилларда 2025 йилга қадар ШҲТни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича Ҳаракат режаси ҳамда ШҲТни ривожлантириш ва аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа ҳужжатларни ҳам имзолайди.

XS
SM
MD
LG