Линклар

Покистоннинг Карачи шаҳрида жангарилар энг машҳур сўфий қўшиқчилардан бирини отиб кетди. Полиция маълумотига кўра, қўшиқчи Амжад Сабрий 22 июнь куни автомобилида кетаётган пайтда мотоциклдаги номаълум шахслар томонидан ўққа тутилган. Ҳодиса чоғида унинг ҳамроҳи тан жароҳати олган. Ҳужумдан сўнг ҳофизнинг қўшнилари унинг уйига таъзияга йиғилганлар, телеканаллар эса унинг қўшиқларини қўя бошлаган.

Амжад Сабрий худди отаси Ғулом Фарид Сабрий каби қавволий деб аталадиган суфий қўшиқчилигининг кўзга кўринган ҳофизларидан эди.

Сўфийларни бидъатчи деб билган радикал гуруҳлар, жумладан, толиблар уларга қарши ҳужумлар уюштириб келади.

Сўнгги пайтларда Карачида диний, сиёсий ва миллатчилик асосидаги зўравонликлар кўп кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG