Линклар

Марказий Осиё мамлакатлари ичида одам иммунтанқислиги вируси энг кўп Ўзбекистонда тарқалмоқда. Бу ҳақда БМТ ОИТВ/ОИТС бўйича дастурининг (UNAIDS) Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий дастак гуруҳи директори Виней Патрик Салдана 22 июнь куни Қозоғистон пойхахтида ўтказилган брифингда маълум қилди.

- Биз Марказий Осиё мамлакатларида касалликнинг тарқалиши бўйича мутлақо бир-биридан фарқли кўламни кузатаяпмиз, - деди Виней Салдана.

У Ўзбекистонда одам иммунтанқислиги вируси энг кўп тарқалишини бу ўлкада минтақанинг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ аҳоли истиқомат қилиши билан изоҳлади.

UNAIDS вакили Туркманистон минтақа давлатлари орасида БМТга одам иммунтанқислиги вирусига чалинган одамлар бўйича маълумот бермаган ягона давлат бўлганини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG