Линклар

Саммит арафасида Олой ва Миробод бозорлари таъмири 15 млрд сўмга тушди


Жорий йил февралида Олой бозори бузилган пайтда сотувчилар бозорга ёндош кўчаларда савдо қилишга мажбур бўлган.

Жорий йил февралида Олой бозори бузилган пайтда сотувчилар бозорга ёндош кўчаларда савдо қилишга мажбур бўлган.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммити арафасида пойтахтдаги Олой ва Миробод бозорлари таъмири 15 миллиард сўмга (расмий курс бўйича 5,1 миллион АҚШ долларидан кўпроқ) тушди.

Ўзбекистон маҳаллий нашрларининг хабар қилишича, қайта қурилган Олой бозорига 464 ўринли янги павильон қўшилган. Бозор шарқона қандолат маҳсулотлари, гўшт, сут-қатиқ ва нон расталари билан бойигани айтилмоқда.

Ҳозирда “Тошбозорсавдо” давлат уюшмасига Олой ва Миробод бозорлари дохил 14 та деҳқон бозори, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиладиган битта улгуржи бозор, 2 та ихтисослашган бозор ва 6 та савдо мажмуаси киради.

Расмийлар яқин йилларда Тошкент бозорларидаги давлат улушини 51 фоизгача қисқартиришга ваъда қилганлар. Бу эса бозорлар жилови барибир давлатнинг қўлида қолаверишини англатади.

XS
SM
MD
LG