Линклар

Ўзбекистон Хитой билан стратегик ҳамкорлик ҳақида ҳужжат имзолади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин.

22 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон ва Хитой ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик тўғрисида қўшма баёнот имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин билан ўтказилган музокаралар якунида билдирди.

Икки давлат раҳбари музокаралар сўнгида техник-иқтисодий, инвестицияларга оид, ташқи сиёсатга оид ҳамкорлик, ўзаро савдо-сотиқни фаоллаштириш бўйича еттита ҳужжатни имзолаганлар.

Ислом Каримов ва Си Цзинпин чоршанба куни Тошкентдан туриб телемост орқали “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўли ва мазкур лойиҳа доирасида қурилган туннелни очди.

Хитой раҳбарининг Ўзбекистонга расмий сафари шу тариқа ниҳоясига етди. Си Цзинпин 23-24 июнь кунлари Тошкентда ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида иштирок этади ва шундан сўнг юртига жўнаб кетади.

XS
SM
MD
LG