Линклар

Хитой 2015 йилда Янги ипак йўли лойиҳасига 15 миллиард доллар сарфлади


Хитой президентининг Тошкентда қилган баëнотига кўра¸ Пекин ҳукуматининг Янги ипак йўли ташаббуси доирасида Хитой ширкатлари ўтган йили 15 миллиард доллар сармоя киритган. Бу 2014 йилги рақамга нисбатан бешдан бирга кўпдир.

Хитой ташқи сиëсатининг устивор ташаббусларидан саналган Янги ипак йўли дастури Осиë¸ шунингдек Африка ва Европани боғловчи темир йўл ва электр тармоқлари яратиш лойиҳаларига 40 миллиард доллар сармоя ажратган.

Хитой матбуотига кўра¸ мамлакатнинг Янги ипак йўли лойиҳасига қўшилган давлатлар билан 2015 йилги савдо айланмаси 1 триллион долларни ташкил этган ва бу жами Хитой хориж савдосининг 25 фоизига тенгдир.

22 июнь куни Ўзбекистон ва Хитой президентлари томонидан​ Тошкентдан туриб телемост орқали очилган “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўли ва туннел ҳам Хитойнинг ана шу улкан инфраструктура лойиҳасининг бир қисмидир.

XS
SM
MD
LG