Линклар

Германия прокурорларининг билдиришича¸ 22 июнь куни мамлакат ғарбидаги Rhine-Westphalia минтақасида тожикистонлик Муҳаммадсаид С. Деган шахс ҳибсга олинган.

Исми-шарифи тўлиқ очиқланмаëтган бу шахснинг Суриядаги ишидчилар сафида жанг қилгани гумонланмоқда.

30 яшар тожикистонлик¸ айтилишича¸ 2015 йил апрелида Тожикистондан Сурияга кетган ва бу ерда ИШИД сафига қўшилган.

Қўлга олинган шахс видеомурожаатлар қилиб тожикистонликларни ИШИД сафида жиҳод қилишга чақирган.

Немис прокурорларига кўра¸ Муҳаммадсаид 2015 йил сентябрида Суриядан чиқиб кетган ва кўп ўтмай Германияда пайдо бўлган.

Тожик жиҳодчисининг суриялик қочқинларга қўшилиб ЕИ¸ сўнгра Германияга келгани тахмин қилинмоқда.


XS
SM
MD
LG