Линклар

Бу ҳақда БМТ қошидаги UNAIDS ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиë бўйича минтақавий директори Виней Салдана баëнот берди.

ВИЧ-инфекциянинг ўзбекистонликлар орасида тез суръат билан тарқаб бораëтганини билдирган БМТ мутахассисига кўра¸ Марказий Осиëда бу инфекцияга чалиниш кўлами мутлақо ҳар хилдир.

Мутахассислар ВИЧ-инфекциянинг энг кўп ўзбекистонликлар орасида тарқаëтгани сабабларини аҳоли сони¸ шунингдек¸ меҳнат муҳожиратига кетган ўзбекистонликлар сонининг кўплиги билан изоҳламоқда.

БМТ вакилларига кўра¸ Қирғизистон ва Тожикистонда ВИЧ тарқалиши ўртача кўламда бўлса¸ Туркманистон бу ҳақдаги маълумотни мутлақ ошкор қилмаëтган ягона Марказий Осиë давлати бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG