Линклар

Жорий йилда олийгоҳларга ҳужжат ва тест топшириш тартиби ўзгартирилмайди


Жорий йилда Ўзбекистон олий ўқув юртларига ҳужжат топшириш ва тест ўтказиш жараёнига ўзгартиришлар киритилмайди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотга Олий ва ўрта таълим вазирлиги расмийси Ином Мажидов маълум қилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда абитуриентлар ўртасида тест синовларини ўтказиш муддатлари ва синовларни ўтказиш структураси ўзгартирилиши тўғрисида миш-мишлар пайдо бўлган эди. Вазирлик расмийси абитуриентларнинг бундай ташвишлари асоссиз эканини билдирди.

“Жараён ўтган йиллардаги каби бўлади. 1 августда тест синовлари ўтказилади ва бу муддат ўзгартирилмайди. Шунингдек, тест синовларига тайёрлаш жараёни ҳам ўзгаришсиз қолади. Тайёргарлик синовга икки-уч кун қолганида ўтказилади”, деди Ином Мажидов.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 59 олий ўқув юрти, марказий олийгоҳларнинг 15 филилали ва хорижий давлатлар олий ўқув юртларининг 7 филиали фаолият юритмоқда.

XS
SM
MD
LG