Линклар

Каримов ва Путин режалаштирилганидан бир кун олдин учрашди


Ислом Каримов ва Владимир Путин.

Ислом Каримов ва Владимир Путин.

Президентлар Ислом Каримов ва Владимир Путин режалаштирилганидан бир кун олдин Тошкентда учрашди.

Кремль матбуот хизматининг билдиришича, Каримов ва Путин учрашуви жума куни эрта тонгда ШҲТ саммити олдидан бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Аммо Москванинг ташаббуси билан президентлар 23 июнь куни учрашган.

Икки давлат раҳбарлари Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги истиқболлари, ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган. Путин саммит олий даражада уюштирилганини таъкидлаб ўтган.

Пайшанба куни Ислом Каримов ШҲТ саммитига келган Тожикистон ва Туркманистон президентлари, Ҳиндистон Бош вазири билан ҳам учрашди.

ШҲТ саммитига келган делегациялар аъзоларига пайшанаба куни кечқурун катта концерт ҳам намойиш этилди.

XS
SM
MD
LG