Линклар

logo-print

Бугун Тошкентда ШҲТ саммитининг асосий қисми бўлиб ўтади


ШҲТ саммитига келган президентлар.

ШҲТ саммитига келган президентлар.

Бугун Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг асосий қисми бўлиб ўтади.

Саммитга йиғилган президентлар дастлаб тор доирада, сўнгра делегациялар иштирокидаги кенгайтирлган тартибда йиғилиш ўтказади.

Саммит якунида Тошкент декларацияси, ташкилотнинг 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.

Ташкилотга аъзо давлатлар президентлари ЕврОсиё маконидаги интеграциявий лойиҳалар, жумладан, ЕврОсиё иқтисодий иттифоқи ҳамда Ипак йўлининг иқтисодий камари лойиҳаларини муҳкоама қилади.

Тошкент саммитида Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга қабул қилиш жараёнининг сўнгги босқичи якунланади. Мазкур давлатлар Қозоғистонда 2017 йилнинг июнида ўтадиган ШҲТнинг навбатдаги саммитида ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида иштирок этади.

23 июнь куни Тошкентда бошланган ШҲТ саммитида ташкилотга аъзо Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон президентлари, ташкилотда кузатувчи ва ҳамкор давлат мақомига эга бўлган мамлакатлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG