Линклар

Германияда 17 одамни гаровга олган шахс отиб ўлдирилди


Фирнхаймдаги кинотеатр.

Фирнхаймдаги кинотеатр.

Германиянинг Фирнхайм шаҳрида полиция кинотеатрга бостириб кириб, 17 одамни гаровга олган шахсни отиб ўлдирди.

Фирнхаймдаги кинотеатрга бостириб кирган шахс қўлида қуролдан ташқари граната ҳамда белида шаҳид камари бўлган.

"Бильд" газетасининг хабар беришича, гаровдан озод қилинган одамлар босқинчи немис тилида яхши гапира олмаганини айтган. Гаровга олинган ишахслардан бирортасига зарар етган эмас.

Аввалроқ Фирнхайм шаҳрида ниқобли одам тўппончадан ўқ отгани оқибатида камида 20 одам ярадор бўлгани хабар қилинган эди.

Ҳозирча ҳужум мотивлари тушунарсиз бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG