Линклар

Москва АҚШ сенати муҳокама қилаётган қонунга норозилик билдирди


Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова.

Москва рус дипломатларининг АҚШда ҳаракатланиши чеклаб қўйиладиган бўлса, Россия ҳам америкалик дипломатларга нисбатан мана шундай чора қўллаши мумкинлигидан Вашингтонни огоҳлантирди.

23 июнь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова АҚШ сенати томонидан кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси совуқ уруш пайтидаги совет дипломатларига қўйилган чекловларни эслатишини таъкидлади.

Сенатга тақдим этилган қонун лойиҳасида Россия дипломатлари эгаллаган лавозимига қараб, АҚШда иш бошлаганидан бошлаб уч ойгача бўлган муддатда иш жойидан 50 мил, яъни 80 километргача узоқликда бўлган ҳудудларгагина бора олиши назарда тутилган. Федерал тергов бюроси ёзма равишда рухсат берган тақдирда дипломатлар белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқа олади.

Мазкур лойиҳа 2017 йилги АҚШ разведка сиёсатини белгилаб берадиган қонуннинг бир қисми ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG