Линклар

Британияликлар Европа Иттифоқидан чиқиш учун овоз берди


Британияда овоз бериш пайти.

Британияда овоз бериш пайти.

Британияда пайшанба куни Европа Иттифоқида қолиш ёки қолмаслик масаласида ўтган референдумда сайловчиларинг 68 фоизи иштирок этди.

Референдумнинг дастлабки натижаларига қараганда, сайловчиларнинг 51,7 фоизи Европа Иттифоқидан чиқиш учун овоз берди.

Референдум арафасида Британия фунт стерлингги қиймати рекорд даражага етиб, 1,5 еврога кўтарилди. Бироқ референдумнинг дастлабки натижалари эълон қилинганидан сўнг фунт сетрлинг қиймати 1,43 евро миқдорида барқарорлашди.

Референдумнинг якуний натижалари бугун эълон қилиниши кутилмоқда. Мазкур умумҳалқ овоз бериш тадбири Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллиги тарихида ўтказилган учинчи референдум бўлди.

XS
SM
MD
LG