Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:31

Лондон мустақиллиги учун петиция бошланди


Лондон ҳокими Содиқ Хонни Лондонни мустақил давлат деб эълон қилишга чақирувчи петицияни 24 июнь куни тушдан кейин 27 минг одам имзолади.

Петицияни ташкил қилган Жеймс О Маллига кўра, Лондон "дунё миқёсидаги шаҳардир ва Европанинг маркази бўлиб қолади".

Бу ҳақда хабар қилган Би-Би-Си маълумотига кўра, Содиқ Хон эндиликда Европа Иттифоқи билан музокараларда Лондоннинг ўз овозига эга бўлиши муҳимлигини айтган.

Бугун Британия халқининг 52 фоизи Европа Иттифоқидан (ЕИ) чиқишни ёқлаб овоз берди.

1982 йилдан буён энг кўп сайловчи қатнашган референдумда Лондон, Шотландия ва Шимолий Ирландияда кўпчилик ЕИ таркибида қолишни ёқлаб чиққан бўлса, Англиянинг бошқа ҳудудлари ва Уэльсда кўпчилик ЕИдан чиқиш учун овоз берди.

XS
SM
MD
LG