Линклар

АҚШ Президенти Барак Обама Буюк Британияда ўтказилган референдум натижалари бўйича расмий баёнот берди.

Унда айтилишича, Бирлашган Қироллик аҳолиси ўз қарорини билдирди ва Оқ уй буни ҳурмат қилади.

Баёнотда таъкидланишича, АҚШнинг Бирлашган Қироллик билан муносабатлари аввалгидай сақланади ва Британиянинг НАТОдаги ўрни Америка учун муҳимлигича қолади.

ЕИдан чиқишга қарши бўлган британияликлар референдум натижаларини "фалокат", уларнинг рақиблари эса "Британия мустақиллик куни", деб баҳоламоқда.

Референдум натижалари эълон қилиниши биланоқ Британия пул бирлиги – фунт стерлинг қадри охирги 31 йилдан буёнги энг қуйи даражага тушиб кетди.

Британиядаги референдум натижаларини Европадаги кўпчилик сиёсатчилар ўта ғамгинлик билан қарши олди.

Аммо оз сонли ўнг қанот сиёсатчилар Британиядаги каби референдумни ўз мамлакатларида ҳам ўтказишни талаб қилишга тушди.

24 июнь эрталаб Бош вазир Дэвид Кэмерон уч ойдан кейин истеъфо беришини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG