Линклар

logo-print

Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши ёки қолиши бўйича янги референдум ўтказиш талаб этилган петиция Бирлашган Қироллик сайтида 24 июнь куни эълон қилинди.

Ҳозирга қадар бир миллионга яқин британиялик уни имзолаган.

Петицияни Британия парламенти кўриб чиқиши учун уни камида 100 минг одам имзолаши керак.

23 июндаги референдумда Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишини ёқлаганлар кўпчиликни ташкил этди.

Сайловчиларнинг 52 фоизи мамлакатининг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши учун овоз берганлар.

XS
SM
MD
LG