Линклар

logo-print

Москванинг Басманный тумани суди пора олганликда айбланаётган Киров вилояти губернатори Никита Белыхни икки ойга ҳибсда ушлаб туриш ҳақида ҳукм чиқарди.

24 июнь куни Никита Белых 400 минг евро пулни олаётган вақтда Москва ресторанларидан бирида қўлга олингани хабар қилинган эди.

Шундан сўнг, милиция Киров вилояти маъмуриятида ҳам тинтув ўтказган.

Россия Тергов қўмитаси Белыхга 24,1 миллион рубл (400 минг евро) миқдорида пора олганлик айбловини расман эълон қилди.

Қўмита терговчиларига кўра, губернаторнинг ўзи пул маблағларини олганини инкор этмаган. Лекин у бу маблағлар пора бўлмагани, шаҳар равнақи учун ишлатилиши керак бўлган пуллар бўлганини айтган.

Никита Белых Россиядаги оз сонли либерал губернаторлардан бири бўлгани айтилади.

У Киров вилоятига 2008 йилда губернатор этиб тайинланган, 2014 йилда ушбу лавозимга қайта сайланганди.

XS
SM
MD
LG