Линклар

Европа Иттифоқи Британияга иттифоқдан чиқиш йўлларини тушунтирди


Европа Иттифоқи (ЕИ) Британиянинг ушбу иттифоқдан чиқиши бўйича расмий музокараларни бошлаш йўлларини аниқлаб берди.

Пайшанба куни Британияда бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра, Британия халқи ЕИдан чиқишга овоз берганди.

Иттифоқда мавжуд тартибга кўра, уни тарк этиш жараёни камида икки йил давом этади.

ЕИнинг маълум қилишича, Британия чиқиш жараёнини ўз қарорини расман эълон қилиш, мактуб йўллаш ёки баёнот бериш билан бошлаши мумкин.

Референдумдан бир кун ўтиб Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон октябрга қадар истеъфо бериши ва ундан кейин келадиган бош вазир музокараларни бошлаши мумкинлигини эълон қилганди.

Аммо ЕИ ташқи ишлар вазирлари Британияни чиқиш жараёнини иложи борича тезроқ бошлашга чақирганди.

XS
SM
MD
LG