Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:27

"Исломий давлат" Афғонистон шарқидаги вилоятга ҳужум қилди


Афғонистон расмийларига кўра, мамлакат шарқида “Исломий давлат” жангарилари ва ҳукумат хавфсизлик кучлари ўртасида шиддатли жанглар кечмоқда.

Афғон хавфсизлик кучларидан камида ўн киши ўлган ва яна ўн саккиз киши яраланган, дейилади 26 июнда Нангарҳор вилояти ҳокими Салим Хон Кундузий чиқарган баёнотда.

Маҳаллий расмийларнинг иддао қилишларича, ўтган уч кун ичида юз берган тўқнашувларда “Исломий давлат” жангариларининг 100 нафаридан кўпроғи ўлдирилган.

Аммо талафотлар борасидаги аниқ рақамларни ўрганишнинг имкони йўқ.

Нангарҳор вилояти Кўвт туманида 25га яқин уй ёниб кетган ва яна беш оддий фуқаронинг ўғирлаб кетилгани хабар қилинади.

Сурия ва Ироқда йирик ҳудудларни назорат қилаётан гуруҳ -“Исломий давлат”га байат қилган жангарилар ўтган ойларда АҚШ ҳаво ҳужумларидан қочиб, Покистон билан чегарадош тоғли ҳудудларда паноҳ топганди.

XS
SM
MD
LG