Линклар

logo-print

Ўзбекистонликлар Умра зиёратига жўнаб кетди


Макка. Ҳожилар Арофат тоғига кўтарилмоқда.

Макка. Ҳожилар Арофат тоғига кўтарилмоқда.

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи 25 июнь куни эрта тонгда Умра зиёратига жўнаб кетди.

“Тошкент–Жидда йўналишида Рамазон мавсумининг биринчи рейсида учиш Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм, Сирдарё ва Бухоро вилоятлари зиёратчиларига насиб этди”, деб ёзди Kun.uz нашри.

Зиёртчиларга Умра давомида ўзбекистонлик шифокорлар ва ошпазлар хизмат кўрсатади.

Зиёратчилар Макка шаҳрида “Нама Мавадда” ва Мадина шаҳрида “Нур Мавадда” меҳмонхоналарига жойлаштирилади.

Хабарда жорий йилги Умра сафарини қанча киши амалга ошириши айтилмаган. Бироқ анъанага кўра, Ўзбекистонда ҳар Умра мавсумида 5 мингга яқин киши зиёратга бориши айтилиб келинади.

XS
SM
MD
LG