Линклар

Лукойл Ўзбекистонда завод қуриш учун Жанубий Кореядан қарз олмоқчи


Россиянинг Лукойл ширкати Ўзбекистонда газни қайта ишлаш заводи лоийҳасини амалга ошириш учун Жанубий Кореянинг қатор ширкатларидан кафолатланган қарз олишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда “Марказий Осиё янгиликлар хизмати” тарқатган хабарда айтилишича, Лукойлнинг молия бўича президенти ўринбосари Александр Матицин Жанубий Корея ширкатларидан олинадиган қарз миқдори 1 миллиард долларни ташкил этишини билдирган. Лукойл қарзни 10 йиллик муддатга олмоқчи.

Газни қайта ишлаш заводини қуриш лорйиҳасининг умумий қиймати 2 миллиард долларни ташкил этади.

Шу йилнинг 19 апрелида Лукойл нефть ширкати Ўзбекистонда Қандим газни қайта ишлаш комплекси қурилишини бошлаган эди. Мазкур лойиҳанинг қиймати 3 миллиард 300 миллион долларга тенг.

2015 йилнинг февралида “Лукойл” ва Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering консорциуми Қандим газни қайта ишлаш комплексини қуриш ва ишлаб чиқариш ускуналари билан таъминлаш бўйича 2 миллард 662 миллион долларлик шартномани имзолаган эди.

Қандим комплекси 2018 йилда ишга туширилиши режаланмоқда.

XS
SM
MD
LG