Линклар

Германия, Франция ва Бельгия Евро-2016 футбол чемпионатида нимчорак финалда ғалабага эришиб, чорак финалга йўлланма олди.

Кеча бўлиб ўтган мусобақаларда турнир эгалари бўлмиш французлар Ирландияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Германия эса Словакияни 3:0 , Белгия Венгрияни 4:0 ҳисобида енгди.

Чорак финал ўйинларида 30 июнь куни Польша Португалия билан, 1 июлда Уэлс Бельгия билан, 2 июлда Германия Италия-Испания ўйини ғолиби билан, 3 июлда эса Франция Англия-Исландия жуфтлиги ғолиби билан майдонга тушади.

XS
SM
MD
LG