Линклар

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида 26 июнь куни Ан-2 учоғи ҳалокатга учради.

Хабарларга қараганда самолёт учувчиси ва техниги турли даражадаги тан жароҳатлари олган ҳамда касалхонага ётқизилган.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги самолёт Балкаш тумани далаларида зараркунандаларга қарши дори сепаётган пайтда қулаб тушганини маълум қилди. Учоқ “Тамшибулақ” ширкатига тегишли бўлган.

Самолёт қулашдан олдин ҳавода ёна бошлаган. Учувчилардан бири ёнғинда қаттиқ куйган, экипажнинг иккинчи аъзоси эса енгил тан жароҳатлари олган.

XS
SM
MD
LG